Отреставрированная жемчужина музея
Бой миллий-маданий меросни, ўлкамизда яшаётган халқларининг тарихи ва маданиятини ўрганишда музейларнинг аҳамияти катта. Ушбу ўринда 1922 йилда ноябр ойида ташкил топган Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси алоҳида аҳамият касб этади. Музей-қўриқхонанинг Нумизматика, Бадиий металл, Мис ўймакорлиги, Чинни, сопол ва мармар ҳамда Юмшоқ буюмлар фондлари фаолиятини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Музейнинг Юмшоқ буюмлар фондида каштачилик буюмлари музей-қўриқхона захирасининг асосий коллекцияларидан бири ҳисобланади, унда 1000 дан ортиқ экспонат сақланмоқда.