Бухоро амирининг Когондаги саройи
Сарой қурилиши 1895 йилда бошланади ва у Мавритания услубида барокко, ампир ва араб усуллари уйғунлашган ҳолда бухоролик ва руссиялик моҳир усталар иштирокида барпо қилинади. Cарой безакларида асосан ганч ишлатилган бўлиб, ҳар бир хона ўзига хос тарзда, юқори маҳорат билан безатилган. Бино ички ва ташқи қисми бир хил, жуда хам мураккаб жойлашув ва тузилишга эга бўлиб, қурилиш ишларида моҳир муҳандис Дубровин бошчилик қилган. Беҳисоб устунлару, катта гумбазлар ва миноралар саройни янада улуғвор ҳамда маҳобатли қилиб кўрсатади.