Бухоро амирларининг зардўзи тўнлари
12 июля 2018 г.
Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонасида жуда кўплаб қизиқарли экспонатлар ва экспозиялар мавжуд. Арк қўрғонида зардўзлик буюмлари тўпламида 100 дан ортиқ намуна мавжуд. Расмий кийимлар ХIX-XX асрларга оид бўлиб, буларга кийим-кечаклар, бош киймлар, ҳукмдор ва саркардаларнинг камарлари, аёллар ва болалар либослари, даурилар киради.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/novosti/item/buxoro-amirlarining-zardozi-tonlari#sigProId4a0aff6e79
Айни дамда “Тарих” бўлими экспозициясида кўплаб экспонатлар бўлиб, шулардан 2 таси амирнинг расмий кийимлари ва амалдорларнинг кийимларидир. Амирга тегишли тўнлар зардўзининг “гулдўзи” ва “заминдўзи” услубида тикилган. Халатлар жуда катта ва кенгроқ қилиб тикилган чунки бу халатлар фақат маросимларда кийилган. Олимларнинг илмий изланишлари натижасида бундай халатларни мавсум бўйича тагидан бир неча халатлар кийишган деб хулоса қилганлар. Зардўзлар асосан эркаклар бўлиб, зар ипларни ўзлари тайёрлашган. Битта тўнни тикиб тайёр ҳолатга келтиргунча 6 ойдан 8 ойгача вақт сарфланган.
Музейда кўплаб эскпонатлар ва эскпозиялар қадимги тарих воқеаларни ўзида мужассам этади.