Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг бир гуруҳ илмий ходимлари Жондор туманидаги 23-мактабда кўргазмали тадбир ўтказишди.
23 ноября 2019 г.
23-ноябрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг бир гуруҳ илмий ходимлари Жондор туманидаги 23-мактабда кўргазмали тадбир ўтказишди. Тадбирда “Бухоро музейларига саёҳат”, “Орол муаммоси”, “Қизил Китоб”, “Паранжи” мавзуларида маърузалар қилинди, тарихий ва табиий фанлар бўйича китоблар, мавзуларга доир слайдлар намойиш этилди, шунингдек, музей-қўриқхонанинг Табиат бўлими фондларида сақланадиган ҳайвонлар тулумларидан иборат кўргазма ташкил этишди.