“Ўзбекистон бағри кенг диёр” деб номланган фотокўргазма
с 4 апреля 2016 г. по 8 апреля 2016 г.
2016 йил 4 апрель соат 10:00 да Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музей – қўриқхонаси Тасвирий санъат музейининг кўргазмалар залида “Ўзбекистон бағри кенг диёр”деб номланган фотокўргазма очилди. Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бухоро вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси томонидан ташкил этилди. Кўргазмани Бухоро давлат музей-қўриқхонаси директори А.Зикриллаев кириш сўзи билан очди.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/zbekiston-bagri-keng-diyor-deb-nomlangan-fotokorgazma#sigProId133badf7dd
Кейинги сўз маънавий ва маърифий ишлар бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Зариф Комиловга берилди. Сўзга чиққан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вакили Гулноза Аҳмадалиева кўргазманинг ва маънавий ва маърифий жиҳатдан аҳамиятини уқтириб ўтди. Фотокўргазмадан 120 та фотосуратлар ўрин олган бўлиб, унда мустақилликнинг йигирма беш йили мобайнида юртимизда бунёдкорлик, санъат, спорт соҳасида эришилган ютуқлар, виждон эркинлиги, миллий маданий марказлар фаолияти, “Наврўз” ва “Мустақиллик”байрамларидан лавҳалар берилган.
Кўргазманинг очилиш маросимига Бухоро санъат коллежи, маданият коллежи, юридик коллежи, шаҳар халқ таълимига тегишли 5,9, 6, 22,2 умумтаълим мактабларининг талаба ва ўқувчилари , маҳаллий рассом ва ҳунармандлар, маҳалла йиғинлари фуқаролари, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, музей ходимларидан иборат жами 4500 киши иштирок этди. Бухоро шаҳридаги 5-умумтаълим мактабининг ўқувчилари ҳамда маданият ва спорт ишлари бошқармаси ўзлари тайёрлаган бадиий дастур билан иштирок этишди.
Кўргазма 8 апрелгача давом этади.