“Юртим жамоли” ва “Огоҳлик – давр талаби”
19 августа 2016 г.
Мустақилликнинг 25 йиллиги юртимизда катта тантана билан нишонланмоқда. Мамлакатимизда шу қисқа вақт ичида улкан ишлар амалга оширилди. Улкан янгиланишлар замирида халқ манфаати, юрт тинчлиги, фаровонлиги, ёшларимизнинг бахтли ҳаёт кечириши, орзу-истакларини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратиш мақсади мужассамдир.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/yurtim-jamoli-va-ogohlik-davr-talabi#sigProId56c5c91058
Жорий йилнинг 19 август куни шундай мақсадлар ила Бухоро шахридаги 7-сон Имом Ал-Бухорий номли махалла фукаролар йигини, худуд профилактика инспектори, 1-сон оилавий поликлиника вакиллари ҳамда Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қуриқхонаси ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Юртим жамоли” ва “Огоҳлик – давр талаби” мавзуларида кўчма кўргазма ва маҳалла фаоллари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбати давомида маҳалла фаоллари билан юртимизнинг бугунги кунда барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар, ҳар биримизнинг қалбимизда ўзликни англаш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, миллий маданиятимизни акс эттирувчи осори-атиқаларимизга ҳамда она-Ватан, унинг кўҳна тарихий ёдгорликларига қизиқиш уйғотиш, уларнинг ахлоқий тафаккурини бойитишга қаратилаётган катта эътибор ҳамда қанча машаққатлар билан эришилган ушбу тинч ва осуда ҳаётимизга хавф соладиган нопок ниятли кимсалардан огоҳ бўлган ҳолда, шукроналар билдириб яшашимиз ҳақида сўз юритилди.
Мустақиллик юртимизга тинчлик халқимизга бахт, ижод ва изланиш учун фаровон, осуда турмушни ҳадя қилди.
Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қуриқхонаси “Тангашунослик ва эпиграфика” бўлими илмий ходими М.Мухаммедова