“Ёш пахтакор” оромгоҳида давра сухбати
19 июля 2018 г.
Бухоро Давлат баъдиий-меъморчилик музей қўриқхонаси Арк ўлкашунослик музей филиали бўлими ходимлари “Пахта — саноатсотиш” вилоят бирлашмасига қарашли “Ёш пахтакор” оромгоҳи билан ҳамкорликда 19 июль куни “Тарихга пиёда йўл” мавзусида давра сухбати ўтказилди.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/yosh-paxtakor-oromgohida-davra-suxbati#sigProIdc0f723d6e9
Музей ходимлари томонидан музейлар ҳақида маълумот берилди. Илмий ходимларнинг изланишлари сабаб музей-қўриқхонада Нумизматика, металл, чинни, сопол, мармар, гилам ва юмшоқ буюмларфондига тегишли ашёларнинг йиғилишига сабаб бўлган. Музей-қўриқхона коллекциялари 120 мингдан ортиқ экспонат сақланиши тўғрисида тушунчалар берилди. Бухоро музейларига сешанба ва жума кунлари ташриф буюришларини такидлаб ўтилди.
Болалар иштирокида сухбатдан ташқари, асфальтга расм чизиш, шерхонлик мусобоқалари ҳам ташкил этилди. Тадбир сўнгида мусобоқа қатнашчилари музей ходимлари томонидан тақдирландилар.