"Қадимги Пойкент тарихи" музей филиалида Россия давлат Эрмитажи Шарқ бўлими илмий тадқиқотчилари, музей ходимлари, талабалар ва жамоатчилик вакиллари учрашуви.
7 сентября 2019 г.
7-сентябрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси "Қадимги Пойкент тарихи" музей филиалида Россия давлат Эрмитажи Шарқ бўлими илмий тадқиқотчилари, музей ходимлари, талабалар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Экспедиция аъзолари томонидан археологик қазишмалар натижасида топилиб, реставрация қилинган янги топилмалар асосида "Янги топилган дурдоналар" мавзуида тадбир ташкил этилди. Тадбирда янги топилмалар кўргазмаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.