“Тарихни ўрганишда музейларнинг ўрни” номли давра суҳбати
5 февраля 2016 г.
Юрт тарихини ўрганишда музей деб аталмиш маскан борки, унда сақланаётган ноёб осори-атиқалар ўтмиш саҳифаларидан ҳикоя қилади. Ёш авлоднинг музейларга ташрифини ошириш мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014-йил 11 июлдаги “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 189-сонли қарори ижросини амалда таъминлаш бўйича жорий йилнинг 5 февраль санасида Бухоро шаҳридаги 29-сон умумий ўрта таълим мактабининг 7, 8 синф ўқувчилари музей-қўриқхона-нинг бўлим, филиал ва экспозициялари бўйлаб ташрифи ташкил-лаштирилди.
Дастлаб Нодир Девонбеги хонақосида жойлашган “Кулолчилик тарихи” экспозицияси бўйлаб музей катта илмий ходим Алишер Искандаров томонидан экскурсия ўтказилди. Шундан сўнг музей илмий ходимлари томонидан Моғоки Аттор масжидида жойлашган “Гиламбофлик” музейи экспозицияси ўқувчиларга таништирилди.
Музей-қўриқхонанинг “Тарих” бўлими мудири Шерали Жўраев томонидан ўқувчиларга “Тарихни ўрганишда музейларнинг ўрни” мавзусида қизиқарли маълумотлар, музей соҳасида амалга оширилаётган ишлар, янги ташкил этилган экспозиция ва бошқа-лар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.
Бухоро амирларининг ёзги қароргоҳида ташкил этилган Мохи-Хосса халқ амалий санъат музейида ташкил этилган бир неча экспозиция ва музей заллари бўйлаб экскурсия уюштирилди. Экскурсия сўнгида ўқувчиларда пайдо бўлган саволларга музей илмий ходимлари томонидан жавоблар берилди.