“Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик”
9 мая 2018 г.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказиладиган “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” кўргазмаси.
“Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир”.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Жаҳон тарихида инсонлар турли манфаатлар йўлида қонли урушларни олиб борганликлари оғир жарохатлар каби из қолдирган. II жаҳон урушида ўзбекистонлик мард ўғлон ва қизлар ўзларининг жасоратлари билан сайёрамиз тинчлигини сақлашга муносиб ҳисса қўшишди. Республикамизда 1999 йил 2 мартдан бошлаб 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланиб келинмоқда.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/qahramonlik-burch-va-fidoyilik-2#sigProId194d435c12
Ушбу кўргазма бўйлаб саёҳат давомида томошабинлар II жаҳон уруши йилларида фойдаланилган аскарларнинг кийимлари, ҳарбий қуроллар, уруш қатнашчиларига тегишли тарихий ҳужжатлар, орден ва медаллардан намуналарни кўришлари мумкин. Шунингдек, бугунги кунда ҳаёт бўлган уруш қатнашчилар доскаси ҳам ушбу экспозициядан ўрин олган. Бундан ташқари уруш даври ва урушга чақирув билан боғлиқ бўлган музей-қўриқхонанинг картиналар фондида сақланаётган суратлардан намуналар келтирилади.
“Бу аччиқ, лекин олий ҳақиқатни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бунга йўл ҳам бермаймиз” биринчи президентимиз И.А.Каримовнинг ушбу сўзлари ҳар биримизнинг ёдимизда доим қолади. Мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов уруш фахрийлари ва қатағонга учраган ўзбек фарзандларининг хотирасини абадийлаштириш борасида жуда катта ишларни амалга оширган. Болалик йиллари уруш асоратлари билан бирга кечган Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ҳам бугунги ёш авлод учун тажриба мактаби бўлиб қолди.