«Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»
3 июля 2018 г.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, давлат рамзларига эга бўла бошлади. Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/ozbekiston-respublikasi-davlat-gerbi-togrisida#sigProIdbf5246e7b3
Худди шу сана муносабати билан 2018 йилнинг 3-июл санасида Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган-лигининг 26 йиллиги муносабати билан “Порлоқ келажак” болалар ёзги оромгоҳида “Давлат рамзлари – тинчлик тимсоли” мавзуси остида давра суҳбати ўтказишди.
Давра суҳбати давомида “Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари” номли кўргазма тақдим этилди. Оромгоҳда йиғилган ўқувчиларга давлатимиз рамзлари, уларнинг қачон қабул қилинганлиги, уларда тасвирланган белгиларнинг нима маъно англатиши ва халқаро муносабатлардаги аҳамияти ҳақида атрофлича тушунча бериб ўтди.
Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлод онгида Ватанга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат туйғуларини шакллантиришдан иборат.