Ўзбек миллий либослари
26 мая 2016 г.
Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музей- қўриқхонаси Тасвирий санъат музейида “Ипак ва зираворлар” фестивалига бағишланган “Ўзбек миллий либослари” деб номланган кўргазма тўғрисида
МАЪЛУМОТ
2016 йил 26 май куни Бухоро тасвирий санъат музейининг кўргазмалар залида “Ўзбек миллий либослари” деб номланган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада музей-қўриқхона фондларида сақланаётган ипак ва ярим шойи матолар, улардан тайёрланган эркак ва аёл ҳамда болалар либослари, саллалар, турли тақинчоқлар намойишга қўйилди. Айниқса, “Ҳисори” ва Бухоро шойисидан тайёрланган бухорча либослар, Бухоро “олабахмал”и кўргазмани томоша қилишга келган маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб қилди. Кўргазма қадимий ва замонавий матолар ҳамоҳанглигини ўзида мужассамлаштирди.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/ozbek-milliy-liboslari#sigProIdaf8da59c70