“Навоий ва Бобур” кўчма кўргазмаси
25 февраля 2019 г.
Ўзбек мумтоз шеърияти ўз жозибаси билан асрлар оша ижод ихлосмандлари қалбидан чуқур жой олиб келган. Унда кўплаб сийсолар ҳавас қилгулик даражада қалам тебратганлар. Ана шундай буюк зотлардан бири Алишер Навоий бўлса, яна бири шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/navoiy-va-bobur-kochma-korgazmasi#sigProId0a5117965b
Назм гулшанинг икки хушхон булбули Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар ўзбек мумтоз адабиётида ўчмас из қолдирдилар. Бобур Навоийни аввало ўз давридаги энг йирик шахс, барча замондошлари томонидан тан олинган, ҳатто ҳукмдорларга ҳам ўз сўзини ўтказа оладиган донишманд сифатида ҳурмат қилган. У улуғ шоирга нисбатан бундай катта эътиқодни умрининг охирига қадар сақлаган.
Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Арк вилоят ўлкашунослик музей филиали “Табиат”, “Тарих”, “Санъат ва этнограяи” бўлимлари илмий ходимлари ва Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 14- сон ўрта умумтаълим мактаби 4-в синф ўқувчилари билан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб кўргазмали тадбир ўтказилди.