Мустақиллик йилларида Бухоро шаҳри вилоят маркази сифатида тараққий этиб,чирой оча бошлади
12 августа 2016 г.
Мустақиллик йилларида Бухоро шаҳри вилоят маркази сифатида тараққий этиб, чирой оча бошлади. Замонавий академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, кўп қаватли уй-жойлар, супермаркетлар, савдо шаҳобчалари, спорт мажмуалари, истироҳат боғлари қурилиб, аҳолига фойдаланиш учун топширилди. Бухоро саноатлашган шаҳар бўлиб, бугунги кунда 40 дан ортиқ йирик саноат корхоналари фаолият юритмоқда. Бухоро шаҳрида 2010 йили хорижий инвестициялар иштирокидаги 36 та қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. 2014-йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 149,4 млрд сўмга, экспорт ҳажми эса, 64 млн долларга етди.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/mustaqillik-yillarida-buxoro-shahri-viloyat-markazi-sifatida-taraqiy-etib-chiroy-ocha-boshladi#sigProId2da4ab6e78
Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей қўриқхонаси «Тангашунослик ва эпиграфика» бўлимининг илмий ходими Х.Давлатов 2016 йилнинг 12-август куни “Мустақиллик йилларида Бухоро вилоятидаги шаҳар ва туманларини тараққий этиши” мавзуида Бухоро туманидаги 27-мактабининг ўқитувчиларига давра суҳбати ташкил этилди.
Ўқитувчиларни қадимий ёдгорликлар тарихини чуқур ўзлаштиришлари учун тарихий обидалар ҳамда Арк қўрғони ҳақида маълумотлар берилиб, қизиқиш уйғотилди. Суҳбат давомида ўқитувчиларни қизиқтирган, турли хил саволларга эътиборга олган ҳолда илмий ва тарбиявий аҳамиятга эга ҳамда Ватанни севиш уни ардоқлаш, она юртга меҳр ва фидоийлик тушунчалари мужассам жавоблар берди.