Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

“Мустақил юртнинг мард ва жасур ўғлонлари” мавзусида ўқувчиларга ўтказилган маъруза

15 января 2016 г.

Экспонатларни илмий ўрганиш ва ҳисобга олиш сектори мудири Н.Шарифова томонидан 2016 йил иш режасига мувофиқ 14 январ — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Мустақил юртнинг мард ва жасур ўғлонлари” мавзусида ўқувчиларга ўтказилган маъруза дарси тўғрисида

Бугун ҳарбий хизмат нафақат бурч, балки садоқат, матонат ва жасорат мактаби, миллий армиямиз эса мамлакатимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатидир. Тошкент шаҳрида барпо этилган “Ватанга қасамёд” монументи Ватан ҳимоячилари шарафига ўрнатилган гўзал обида, эл-юртимизнинг уларга чуқур ҳурмат-эҳтироми, муҳаббатининг ифодасидир.

2016 йилнинг 15 январ куни 14 январ — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Мустақил юртнинг мард ва жасур ўғлонлари” мавзуида Бухоро шаҳар Фазлиддин Шамсиддинов номли 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчиларига маъруза дарси ташкил этилди.

Маруза давра суҳбати тарзида олиб борилди ва ўқувчиларни мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ва яратувчилик ишларининг муносиб давомчилари бўлишга даъват этиб, келажакда Ватанимиз постбонлари бўлишлари учун бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган ва ҳарбий ўқув юртларида таҳсил олаётган ҳарбийларимизнинг фото суратларидан иборат буклетлар ва кўргазмалар тайёрлаб ўқувчиларни қизиқтириб, юқорида келтирилган мавзунинг асл моҳияти чуқур ёритиб берилди.

1992 йил 14 январь куни давлатимиз тарихида яна бир муҳим қадам қўйилди. Шу кундан эътиборан мамлакатимиз худудидаги барча ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар Ўзбекистон юриюрисдикцияси, яъни тасарруфига ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу тариқа Ватан ҳимоячилари куни ҳар йили кенг нишонланиб, халқимизнинг кўнглидан чуқур жой олиб бормоқда. Бош қомусимизда мамлакатимиз қуролли кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаёти хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун ташкил этилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани қайд этилган.

Мамлакатимизда мавжуд олий ҳарбий таълим муассасалари моддий техника базаси мустаҳкамланиб, улардаги таълим жараёнлари бугунги кун талаблари даражасида йўлга қўйилган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 4та ҳарбий академик лицейлар фаолият кўрсатмоқда.

Улар: — Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи, Ҳарбий қурилиш йўналишидаги Самарканд академик лицейи, Ҳарбий юридик йўналишидаги Урганч академик лицейи, Ҳарбий техника йўналишидаги Фарғона академик лицейи.

Ушбу лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги “Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштирш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳарбий академик лицейларни тамомлаган ўқувчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида балл қўшиб берилади.

Мамлакатимиз ҳар бир ўғлони учун миллий армиямиз сафида хизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, балки шараф ва масъулиятга айланган. Негаки, ҳар бир инсон туғилиб ўсган юртини, унинг ҳар бир қарич ерини ардоқлаши шарт. Ота-боболаримизнинг ана шундай ўгити билан камол топган фарзандларимиз Ватан олдидаги хизматларини юксак ифтихор, чексиз ғурур билан ўташга тайёрдирлар.

Бундан ташқари, ўқувчиларни қадимий ёдгорликлар тарихини чуқур ўзлаштиришлари учун обидалар ҳамда Арк қўрғони ҳақида маълумотлар берилиб, қизиқиш уйғотилди. Суҳбат давомида ўқувчиларни қизиқтирган, турли хил саволларга ёши ва ўсмирлик қизиқишларини эътиборга олган ҳолда илмий ва тарбиявий аҳамиятга эга ҳамда Ватанни севиш уни ардоқлаш, она юртга меҳр ва фидоийлик тушунчалари мужассам жавоблар берди.

Суҳбат охирида Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2014 йилнинг 21 июлида 189-сон “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини тахминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан йил давомида вилоятдаги барча мактаб ўқувчилари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари музей-қўриқхона бўлимлари ва филиалларига бепул киришлари мумкинлиги таъкидланиб, М.Мухаммедова томонидан барча мактаб ўқувчилари музейлар бўйича саёҳатга таклиф қилиндилар.

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее