Ғурур ва ифтихоримиз рамзи
5 декабря 2017 г.
Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси “Табиат” ва “Ҳозирги замон тарихи ва этнографияси” бўлимлари ва Бухоро шаҳар 32-сон ҳамда 5-сон ўрта умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда 18 ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Байроғим-фахрим!” номли тадбир ўтказилди.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/gurur-va-iftixorimiz-ramzi#sigProId575b2244dd
Тадбирда музей-қўриқхона илмий ходимлари томонидан байроқ ҳақида кенг маълумотлар берилди. Шу вақт мабайнида таклиф этилган умутаълим мактабларининг бир неча ўқувчиларига байроқ мавзусида ўзларининг фикрлаш доираларидан келиб чиққан ҳолда расм чизиш буюрилди. Байроқ ҳақида гапирилгандан кейин ўқувчилар томонидан бадиий чиқишлар қилинди. Тадбир охирида расм чизган ўқувчилар музей-қўриқхона маъмурияти томонидан муносиб тарзда тақдирландилар.