“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
13 мая 2017 г.
2017 йилнинг 13 май куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси «Экспонатларни илмий ўрганиш ва ҳисобга олиш сектори», “Тарих” ва “Ҳозирги замон тарихи ва этнография” бўлимлари ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 33-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Арк ўлкашунослик” музейининг “Тарих” бўлими экспозиция залида 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштиришга бағишланган “Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади” деб номланган тадбир ташкил этилди.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/buyuklar-olmaydi-ular-qalblarda-mangu-qoladi#sigProId0618ac1899
Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлод қабига, онгига мустақиллигимизнинг ҳамда бахтли кунларимизнинг асосчиси бўлган маънавий жасорат эгаси, миллатимиз бунёдкори, тинчлигимиз кафолати бўлган Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш ва бу зотга бўлган чексиз ҳурматни сингдиришдан иборат.
“Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан тадбир давомида буюк алломалар, халқ учун ўз ҳаёти ва жонини фидо қилган инсонлар ҳам хотирланди.
Тадбирдан сўнг ўқувчиларга М.Мухаммедова ва В.Ҳафизовалар томонидан “Арк ўлкашунослик” музейи бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида буюк аждодларимиз билан фахрланишимиз ва уларни улуғлашимиз лозимлиги, маънавий меросимизни асраб-авайлаш ҳамда ота-боболаримизнинг бой мероси муҳим аҳамиятга эга эканлигига, ўқувчиларнинг ахлоқий тафаккурини бойитишга катта эътибор қаратилди.