Буюк шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музейи-қўриқхонасида ташкиллаштирилган тадбирлар ҳақида
с 3 февраля 2016 г. по 8 февраля 2016 г.
2016 йил 3 февраль куни “Тарих” бўлими илмий ходимлари томонидан Вобкент туманидаги 2- умумтаълим мактабида А.Навоий таваллудига бағишланган тадбир уюштирилди. Унда “Алишер Навоий ижодини ўрганишда Суйима Ғаниеванинг ўрни” мавзусида маъруза қилинди. Тадбирда мактабнинг 7 синф ўқувчилари жалб этилди.
5 февраль куни “Хаттотлик санъати тарихи” музейи А.Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган “Навоий – миллатимиз ғурури” деб номланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда Бухоро автомобиль ва йўллар касб – ҳунар коллежининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирда болаларга А.навоий мероси ҳақида тушунча берилди.
6 февраль куни Бухоро тасвирий санъат музейида А.Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган кўргазма ва тадбир бўлиб ўтди. Кўргазмага бухоролик миниатюрачи рассом Садриддин Поччаевнинг А.Навоийга бағишланган асарлари қўйилди. Тадбир “Баркамол авлод тарбиясида А.Навоий ижодининг ўрни”деб номланиб, у “Араб ёзувидаги қўлёзмалар Илмий маркази” томонидан ташкиллаштирилди. Бухоро шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўзлари тайёрлаган адабий – бадиий чиқишлари билан йиғилганлар кўнглини хушлашди.
8 февраль куни “Ситораи Мохи-Хосса” халқ амалий безак санъати музейида А.Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир ЎзМТДП билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди. Унда Бухоро шаҳридаги 26- умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди. Болалар ўзлари тайёрлаган бадиий чиқишларида А.Навоий ғазалларидан, ўзбек шоирларининг А.Навоийга бағишланган асарларидан парчалар ўқиб бердилар. Тадбир сўнггида тадбирда фаол иштирок этган мактаб ўқувчилари эсталик совғалари билан тақдирландилар.