Бухоро дунё фотографлари нигоҳида
28 июня 2019 г.
2019-йилнинг 28 июнь куни, 30-июн Ёшлар кунига бағишлаб Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Тасвирий саньат музей филиалида "Бухоро дунё фотографлари нигоҳида" номли илмий конференция ва кўргазма ташкил этилди. Ушбу кўргазмада Бухоро тарихига оид Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг сақлов фондларида мавжуд XIX аср охири XX аср бошларида Бухорога ташриф буюрган фотографларнинг ноёб фотосуратлари илк маротаба эълон қилинди.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/buxoro-dunyo-fotograflari-nigohida#sigProIde90b640e65
Шу билан биргаликда тадбирда музей қўриқхонаси жамоаси томонидан таёрланган "Бухоро дунё фотографлари нигоҳида" номли альбом китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Бухоро давлат Университети ўқитувчи ва талабалари Бухоролик мустаққил тадқиқотчилар гид ва экскурсоводлар ва музей-қўриқхона илмий ходимлари иштирок этишди.