"Бухорода туризм салоҳияти" мавзусида семинар-тренинг
28 марта 2020 г.
28-февраль куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси "Арк" вилоят ўлкашунослик музей филиалининг Маънавият хонасида Бухоро давлат университети "Туризм ва иқтисодиёт" факультети ўқитувчиси Ҳабибулло Зиявиддинов томонидан "Бухорода туризм салоҳияти" мавзусида музей илмий ходимларига семинар-тренинг ўтилди.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/bukhoroda-turizm-salo-iyati-mavzusida-seminar-trening#sigProId8be2437e57
Нотиқ ўз маърузасида Бухорода туризм соҳасини янада ривожлантириш учун кейинги йилларда қурилаётган янги иншоотлар (меҳмонхоналар, ресторанлар, йўллар, истироҳат боғлари), қулайликлар, шарт-шароитлар, сервис хизматлари ҳақида слайдлар асосида қизиқарли маълумотлар берди.