Бухоро давлат музей қўриқхонаси Арк вилоят ўлкашунослик музейида Бухоро туманидаги 25-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида тилимизнинг 30 йиллигига бағишлаб "Она тилим, жону дилим" номли тадбир ташкил қилинди.
19 октября 2019 г.
19-октябрь куни Бухоро давлат музей қўриқхонаси Арк вилоят ўлкашунослик музейида Бухоро туманидаги 25-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида тилимизнинг 30 йиллигига бағишлаб "Она тилим, жону дилим" номли тадбир ташкил қилинди. Музейга ташриф буюрган меҳмонларга болалар иштирокидаги ушбу тадбир катта қизиқиш уйғотди. Музей ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди ва тадбирдан сўнг музей бўйлаб экскурсиялар ташкил қилинди.