Бухоро шаҳридаги 35-мактабда Бухоро давлат музей-қўриқхонаси бўлимларининг “Музей – ёш авлод нигоҳида” мавзусидаги кўчма кўргазма
6 декабря 2019 г.
6-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементацияси доирасида “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари музейда” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Бухоро шаҳридаги 35-мактабда Бухоро давлат музей-қўриқхонаси бўлимларининг “Музей – ёш авлод нигоҳида” мавзусидаги кўчма кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада XIX-XX аср ўзбек аёллари миллий кийимлари (паранжи, каштали кўйлаклар) намойиш этилди ва улар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди, шунингдек, Табиат бўлимида сақланаётган ҳайвонлар тулумлари, музей фондидаги ҳунармандчилик буюмлари ҳақидаги маърузалар ўқувчиларга катта қизиқиш уйғотди.