Бухоро шаҳридаги 17-МТМнинг юқори гуруҳ тарбияланувчиларига Бухоро давлат музей-қўриқхонаси бўлимларининг “Музей – ёш авлод нигоҳида” мавзусидаги кўчма кўргазмаси бўлиб ўтди.
9 декабря 2019 г.
9-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементацияси доирасида “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари музейда” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Бухоро шаҳридаги 17-МТМнинг юқори гуруҳ тарбияланувчиларига Бухоро давлат музей-қўриқхонаси бўлимларининг “Музей – ёш авлод нигоҳида” мавзусидаги кўчма кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада Табиат бўлимида сақланаётган ҳайвонлар тулумлари ва музей фондидаги ҳунармандчилик буюмлари намойиш этилди.