9 май 2016 йил “Хотира ва қадрлаш куни”
9 мая 2016 г.
9 май 2016 йил “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ситораи Мохи-Хосса музейи ходимлари 1941-1945 йилларнинг залворли уруш йилларида яшаган ёши улуғ отахон-онахонларимизнинг хонадонларида бўлиб, улар билан дилдан сухбат қурдилар. Норжон буви Ҳамидова уруш йилларини эсга олиб, турмуш ўртоғининг фронтдан юборган хатларини, фотосуратларини кўрсатиб бирма-бир сўзлаб бердилар. Норжон бувининг турмуш ўртоқлари Ҳомидов Ҳамид бобомиз 1941-1945 йиллар фронтда бўлиб, улуғ Ватан тинчлиги, она замин фаровонлиги учун жонини фидо қилган жангчилардан бўлганлар.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/9-may-2016-yil-xotira-va-qadrlash-kuni#sigProIdc61cd76e0d
Ҳамидова Норжон Муҳид- диновна 1994 йил “Шухрат медали” билан ва 1995 йил Ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан тақдирланганлар.
Норжон буви айни дамда 91 ёшларида 6 нафар фарзандлар, 20 нафар неваралар хамда 30 нафардан зиёд чевараларнинг севимли, насихатгуй, пиру-бадавлат бувижо- нисидирлар!
Норжон буви Ҳамидованинг сухбатларидан тўлқинланиб, бугунги тинч кунимизга, фаровон ҳаётимизнинг хар бир онига шукрлар айтдик.
Ҳомидов Ҳамид 1924 йилда туғилган. Ёшлик йилларида мусиқа мактабини тугатган. Урушдан сўнг халқ посбони, кейинроқ Сов.Бухара редакциясида инжинер вазифасида, тикув фабрикасининг бош ҳисобчи вазифасида ва ундан сўнг эса Халқ банкида ва яна бир қатор муассасаларда инжинерлик фазифа- сида иш олиб борган.
Ҳомидов Ҳамид урушнинг қирғинбарот кунларида яраланиб, умрининг охиригача танасида урушдан қолган оғир нишона билан 76 ёшларида оламдан ўтдилар.