Кўргазмада темирдан ясалган турли хилдаги қайчилар, пичоқлар, шамдонлар, шунингдек, Бухоронинг қадимий тарихини акс эттирувчи суратлар намойиш этилди
5 декабря 2019 г.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарори асосида 5-декабрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг "Темирчилик ҳунари тарихи" музей-устахонаси ва "Кўчма кўргазмалар" бўлими илмий ходимлари томонидан Ғиждувон туманидаги 60-мактабда "ХХ асрда Бухоро темирчилик тарихи" мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада темирдан ясалган турли хилдаги қайчилар, пичоқлар, шамдонлар, шунингдек, Бухоронинг қадимий тарихини акс эттирувчи суратлар намойиш этилди.