22 марта 2026 г.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташаббуси ва 1993 йилги қарори билан Бутунжаҳон сув куни (World Day for Water) ҳар йили 22-март куни нишонланадиган халқаро сана бўлиб, сув ресурсларининг аҳамиятини таъкидлаш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишга қаратилган. Ушбу сана муносабати билан Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг «Бухоро сув таъминоти тарихи» музей филиали илмий ходимлари бир қатор тадбирлар ўтказдилар. Жумладан, куни-кеча Бухоро шахридаги 42-мактабда юқори синфларга «Сув – бу хаёт» мавзусида маъруза ўқилди. Маърузада албатта, юқоридаги муаммолар тилга олиниб, сувдан оқилона фойдаланиш, уни тежаш, уни ифлослантирмаслик, ҳатто диний нуқтаи назардан сувга кичик бўлсада ахлат ташлаш ёки тупуриш гуноҳ эканлиги ҳақида мазмунли ва фойдали фикр-мулоҳазалар тилга олинди.

