Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурҳонов хотирасига бағишлаб “Буюк бастакор” номли тадбир бўлиб ўтди.

10 декабря 2019 г.

10-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Мутал Бурҳонов уй-музейида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мусиқаси муаллифи, таниқли бастакор, Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурҳонов хотирасига бағишлаб “Буюк бастакор” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Бухоро шаҳридаги 28-мактаб ва Мутал Бурҳонов номидаги 28-маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари 9116-сонли ҳарбий қисм ҳарбийлари, шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди. Тадбирда Бухоро ихтисослашган санъат мактаби ўқитувчилари Жамол Ўроқов ва Сабоҳат Ашуровалар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Ушбу дарсларда буюк бастакор ўз фаолияти даврида ишлатган ва уй-музейда сақланаётган пианинода “Мафтунингман” фильмига басталанган куйлардан фойдаланилди. Тадбир сўнгида уй-музей филиал мудири  Соҳиб Қобилов томонидан музей бўйлаб экскурсия уюштирилди ва ОАВларига интервьюлар берилди, шунингдек бастакор хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, уй-музей ҳовлисига гуллар қўйилди.

   

 

     \

10-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее