Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

“Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!” шиори остида ўтказилган тадбир

14 января 2017 г.

2017 йилнинг 14 январ куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси «Тарих» бўлими катта илмий ходимлари Вазира Ҳафизова ва Жасур Бекназаров ҳамда “Ҳисоб сектори”нинг катта илмий ходими Мехрубон Мухаммедова томонидан Республикамиз бўйлаб кенг нишонланадиган сана “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!” шиори остида 33-сон умумий таълим мактаби ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбир тўғрисида

Маълумот

Маълумки, 1991 йил 6 сентябр санаси — Ватанимиз мустақиллик солномасига унитилмас кун бўлиб муҳрланди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Ишлари Вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январ куни эса мустақил давлатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

1-президентимиз И.А. Каримов ташаббуси билан эълон қилинган мазкур ҳужжат – мамлакатимиз хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган ва минтақада келиб чиқаётган хавф–хатарларни ҳар томонлама таҳлил этиш асосида, армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб қиқилишига кенг йўл очди. Шу боис, ҳар йили 14 январь- Ватан ҳимоячилари куни байрами сифатида мамлакатимиз бўйлаб катта тантана қилинади.

Юртимизда ўсиб келаётган ҳар бир ўғлон эртанги кунда юртимиз, ватанимиз ҳимоячисига айланади. Унинг тинчлиги ва фаровонлиги учун кучининг борича ҳаракат қилиб, ўз ҳиссасини қўшишга интилади. Ҳарбий хизмат жараёнида ҳар бир ёш аскар билан алоҳида иш олиб боришимиз, уларни, аввало, Жалолиддин Мангубердий ва Амир Темур каби жасур аждодларимизнинг муносиб ворислари, она Ватанимизнинг ҳақиқий ҳимоячилари этиб тарбиялашимиз даркор. Ҳозирги кунда қуролли кучларимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли, бугун аскар бўлиш, эл-юрт корига камарбаста бўлишнинг қанчалар шараф, фахр эканлиги барчамизга маълум. Муддатли ҳарбий хизматнинг нуфузи йилдан йилга ортиб, ёшларимиз Ватан ҳимоячиси бўлиш, миллий армиямиз сафларида сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёнаётгани, уларнинг бу вазифани муқаддас бурчлари деб билганларидандир.

Бу санага бағишлаб Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Айниқса, «Тарих» бўлими ҳамда “Ҳисоб сектори”нинг катта илмий ходимларии Вазира Ҳафизова , Жасур Бекназаров ва Мехрубон Мухаммедова томонидан “Ватан ҳимоячилари куни” санасига бағишлаб Бухоро шаҳар 33-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари иштирокида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчилар шу санага атаб тайёрлаган маълумотларини, шеър ва мақолларини , куй ва рақсларини ажойиб тарзда ижро этишиб ташриф буюрганларга байрам шукуҳини улашишди. Тадбир давомида музей ходимлари ҳаётда ҳарбийларнинг ўрни қай даражада муҳимлиги айтиб ўтиб, ҳар бир йигит буни ёшликдан англаб вояга етиши зарурлиги уқтирилди ҳамда тадбир охирида ўқувчилар музей-қўриқхона экспозицияларига таклиф қилиндилар.

«Тарих» бўлими катта илмий ходимлари В.Хафизова Ж. Бекназаров

“Ҳисоб сектори” катта илмий ходими М.Мухаммедова

“Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!” шиори остида ўтказилган тадбир

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее