"Ситораи Мохи-Хоса" бўйлаб бепул экскурсиялар ўтказилди
15 февраля 2020 г.
15-февраль куни Самарқанд вилоятидаги 59-сон кўзи ожизлар мактаб-интернатининг бир гуруҳ ўқувчилари Бухоро давлат музей-қўриқхонаси “Ситораи Мохи-хосса” халқ амалий безак санъати музей филиалига ташриф буюрдилар. Улар билан қилинган суҳбатда ҳашамдорлиги сақланиб қолинган Бухоро амирларининг ёзги саройи ва у ердаги амирликдан қолган жуда ноёб ва бебаҳо осори-атиқалар, улар ҳақидаги музей илмий ходимлари томонидан ўтказилган мазмунли ва қизиқарли экскурсиядан катта таассуротлар олганликларини билдиришди.