Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

Новый музей в Бухаре

9 сентября 2018 г.

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 3 июль № 407-сонли буйруғига асосан Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси тизимида санъатсевар ўзбек халқининг жонкуяр фарзанди, давлатимиз мадҳияси мусиқасининг бастакори, Ўзбекистон халқ артисти Мутал (Мутаваккил) Музайинович Бурхонов уй-музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Смотреть встроенную онлайн галерею в:
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/noviy-muzey-v-bukhare#sigProId8e0e350965

Табиийки, маросим давлат мадҳияси садолари остида бошланди. Тантанали маросимда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, ОАВ ходимлари, Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси раҳбарияти, атоқли ижодкорнинг қариндош-уруғлари, дўсту-биродарлари иштирок этди. Маросимда сўзга чиқкан вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Ю.Генжаев, санъат коллежи директори Дониёр Неъматов, БДУ мусиқа факультети профессори Ф.Тўраев, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси директори А.Н.Зикриллаев ва бошқалар Мутал Бурхоновнинг умр йўли, серқирра ижоди, яратган асарлари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Дархакикат, ўзбек композиторлик мактаби асосчиларидан бири, биринчи ўзбек хор жўрлиги асарлари муаллифи М.Бурхонов олтмиш йилдан ортиқрок ижодий иш билан шуғулланиб, турли жанрларда юқори даражали бадиий асарлар яратди. Бадиий фильмлар ва спектаклларга мусиқалар ёзди. 

У киши томонидан яратилган “Алишер Навоий” операси, “Мангу хотира” марсияси, “Навоий қасидаси”, “Севги номи ила”, “Шоир орзуси”, “Шундай килиб сен кулмадинг” романслари”, “Она ер”, “Зар иплар”, “Бахор” қўшиқлари, “Мафтунингман”, “Ибн Сино”, “Орол балиқчилари”, “Сурайё”, “Бой ила хизматчи”, “Истикбол йули” каби бадиий фильмлари мусиқалари ўзбек маданияти хазинасидан ва кишилар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган. Бастакорнинг такрорланмас ижоди халқаро мусиқашунослар жамоаси томонидан тан олинган.

Мутал Бурхонов уй-музейини ташкил қилишдан мақсад, бастакорнинг ижодий фаолияти, ҳаёт йўли ҳақида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга музей экспозицияси орқали чуқурроқ маълумот беришдан иборатдир. 

Музей 4 қисмдан иборат бўлиб, улар “Мутал Бурхонов умр йўли”, “Бастакор ижод хонаси”, “Эътироф, эҳтиром” ва “Мусиқа тарихи” деб номланади. Музей экспозициясида бастакорнинг болалик йилларини акс эттирувчи фотосуратлар, Мутал Бурхоновнинг ижод хонасида чолғу асбоблари, эсдалик совғалар, китоблар, ҳужжатлар, шунингдек Давлат мадҳиясининг ноталар билан ёзилган нусхаси, бастакор ижодининг муносиб тарзда тақдирланиши, жумладан унга берилган орден ва медаллар, фахрий ёрлиқлар, давлат мукофотлари, мусиқачилар суратлари, пластинкалар, мусиқага оид китоблар намойиш этилган. 

Музей хар куни соат 9.00 дан 17.00 гача бепул ишлайди. Чоршанба — дам олиш куни.

Новый музей в Бухаре

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее