Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

“Нақшларда ҳаёт жилоси” шиори остида оилавий кўргазма

16 мая 2016 г.

Музейлар ойлиги ҳамда 2016 йил “Соғлом она ва бола” йилига бағишлаб 16 май 2016 йил Мохи-Хосса музейида Рамазоновлар оиласи билан хамкорликда “Замонавий каштачилик санъати, Шофиркон мактаби” мавзусида “Нақшларда ҳаёт жилоси” шиори остида оилавий кўргазма ташкил қилинди. Тадбирда Мохи-Хосса музей ходимлари, ҳамда Бухоро Давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси илмий ишлари бўйича директор ўринбосари К.Р Рустамов, Экскурсия бўлими мудири Р.М. Алиев, Бухоро Давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси санъат музейи услубшуноси Н. Амонова, ЎзМТДП Бухоро шаҳар Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси ўринбосари М.О Қурбонова ва “Бухоро” телеканали ижодкорлари, 26- ўрта умумтаълим мактаби 7,9-синф ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида “Миллий тикланиш” партияси томонидан Рамазоновлар оиласи аъзолари фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар. Мохи-Хосса музей ходимларига Бухоро Давлат бадиий меъморчилик музейи қўриқхона рахбариати томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Мустаққилликдан кейин мамлакат призидентининг махсус фармони билан ҳунармандчилик турлари қатори қадимий каштачилик хам ривожлантирилди. Бугунги кунда барча вилоятлар қатори бизнинг ҳудудда ҳам махсус каштачилик марказлари ташкил топди. Уста ҳунармандлар мехнати юқори бахоланди. 2007 йил “Ташаббус” танловининг Республика босқичи қатнашчиси Шофирконлик Муҳаббат Қўчқорова ва рангрез уста Фарҳод Рамазоновлар оилавий каштачилик мактаби “Талижа” қишлоғида ташкил этилганига қарийб 20 йил бўлди. Моҳир қўллар билан яратилган кашталар нақшларини Аброр Рамазонов чизиб берадилар. Унинг чизмалари анъанавий қадимги кашталар нақшларидан келиб чиққан ҳолда Бухоро каштачилик мактаби қиёфасини сақлаб қолган, ҳамда замонавий унсурлар билан бойитилган. Фарҳод Рамазонов ўзининг умр йўлдоши Мухаббат Қўчқорова билан бирга АҚШ нинг Санта ФЕ шахрида ташкил этилган анъанавий ҳунармандчилик кўргазмасида 2015 йили қатнашиб, Ўзбекистонимизнинг байроғини баланд кўтариб, мувофақиятлар билан сафардан қайтишди.

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее