“Бухоро ҳовузлари тарихи”, “Имом ал-Бухорий мемориал музейи экспонатлари” мавзуларида маърузалар
7 декабря 2019 г.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарори асосида 7-декабрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг "Бухоро сув таъминоти тарихи" музейи, “Имом ал-Бухорий” мемориал музейи, музей-қўриқхонанинг Табиат ва Кўчма кўргазмалар бўлимлари илмий ходимлари томонидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида “Музей – ёш авлод нигоҳида” мавзусида кўчма кўргазма бўлиб ўтди. Кўргазмада XIX-XX аср ўзбек аёллари миллий кийимлари, Табиат бўлимида сақланаётган ҳайвонлар тулумлари, музей фондидаги ҳунармандчилик буюмлари намойиш этилди ва улар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди, шунингдек, “Бухоро ҳовузлари тарихи”, “Имом ал-Бухорий мемориал музейи экспонатлари” мавзуларида маърузалар ҳам қилинди.