Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

Март

с 13 марта 2015 г. по 27 марта 2015 г.

13 мартда “Бухоро сув таъминоти тарихи” музейида Бухоро шаҳар 35-сон умумтаълим мактабининг 9 “б” ўқувчилари иштирокида “Наврўз” байрамига бағишланган тадбир уюштирилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаган бадиий чиқиш қилишди. Шундан сўнг болаларга “Чашма Аюб меъморий ёдгорлиги тарихи”дан сўзлаб берилди ҳамда мавзуий экскурсия ўтказилди.

— Шу куни “Тангашунослик ва эпиграфика” ва “Тарих” бўлимининг илмий ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 33-сон умумтаълим мактабининг 4- синф ўқувчилари иштирокида “Ўзбекистоннинг миллий валютаси Бухоро давлат музей – қўриқхонаси коллекциясида” , “Моддий ва маънавий бойликларимизни асраб- авайлаш ва уларни муҳофаза қилиш”мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда 88 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

— 14- 15 март кунлари бутун Ўзбекистонда бўлгани каби Бухоро давлат музей – қўриқхонаси барча бўлимларида оммавий шанбалик ўтказилди. Шанбалик мобайнида 677 туп дарахт оқланди, 495 м ариқ- зовурлар тозаланди, 13561м/кв майдон супуриб тозаланди, 10 туп мевали ва манзарали дарахт, 71 туп атиргул ниҳоллари ўтқазилди, 3 машина чиқиндилар чиқарилди.

— 16 мартда “ХVII аср охири – ХХ аср бошларида Бухорода ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи” музейида Бухоро шаҳридаги 15-сон умумтаълим мактабининг 6- синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Ўқувчиларга “Конституция- давлат пойдевори” мавзусида маъруза қилинди. Тадбир жараёнида ўқувчилар билан савол –жавоб тариқасида викторина уюштирилди. Ғолибларга музейнинг эсталик совғалари топширилди.

Смотреть встроенную онлайн галерею в:
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/mart#sigProIdcbc7f3befa

— 19 март куни “Арк”- вилоят ўлкашунослик музейида “Хуш келдинг Наврўз” деб номланган бадиий тадбир ташкил этилди. Унда музей- қўриқхона бўлим ва филиалларининг мучал ёшини нишонлаётган ходимлари, Бухоро шаҳридаги 4-сон умумтаълим мактаби 5- синф ўқувчилари, вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳузуридаги фольклор жамоаси , музей ходимлари иштирок этишди. Унда иштирок этаётганлар музей раҳбарияти томонидан “Наврўз” айёми билан табрикланди, мучал ёшини нишонлаётган ходимлар қиммабаҳо совғалар билан тақдирланди. Болалар ва фольклор жамоасининг бадиий чиқишлари орқали баҳорий кайфият барча қатнашчиларга улашилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида байрам дастурхони ташкил этилди ва унда музей жамоаси ҳамда музей -қўриқхона меҳмонлари бир пиёла чой устида суҳбат қуришди.

— 20 март куни “Ситораи Мохи -Хосса” музейида “Ассалом, Наврўз” деб номланган тадбир ташкил қилинди.Унда музей ходимлари “Моҳир қўллар” конкурсини ташкил этиб, ўзлари тайёрлаган турли пишириқларни намойиш қилишди . Жюри аъзолари уларнинг ишларини баҳолашиб, ғолибларга эсталик совғалари топширилди.

— 27 март куни “Ситораи Мохи-Хосса” халқ амалий санъати музейида БДУ тарих факультети ўқитувчилари, Бухоро туман Қишлоқ хўжалик ҳамда Педагогика коллежлари талабалари музей – қўриқхона услубшуноси Н. Амонова, музей ходимлари иштирокида “Манғитлар сулоласининг 259 йиллиги”га бағишланган амалий ўқув семинари ташкил этилди. Бунда ўқувчи- талабалар Манғитлар сулоласи

Март

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее