Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

“Государственный флаг - национальная гордость”

26 ноября 2016 г.

2016 йилнинг 18 ноябр куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси «Тарих» ва «Ҳисоб сектори бўлимлари илмий ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 33-умумий таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Давлат байроғи – юрт ифтихори” деб номланган тадбир ўтказилганлиги тўғрисида

Маълумот

Шу йили республикамиз бўйлаб “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” нинг 25 йиллиги нишонланаётганлиги катта тантана билан эълон қилинмоқда. Давлатимиз рамзлари– юртимизнинг энг муҳим қисми эканлиги шубҳасиз.

Мустақил давлатимизда муносиб нишонланадиган байрамлар ичида ноябр ойида биз нишонлайдиган байрам “Давлат байроғи қабул қилинган кун” ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда ташкил топган бўлиб, шу кундан бери бу сана кенг нишонланиб келинмоқда.

Бу санага бағишлаб Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Айниқса, «Тарих» бўлимининг катта илмий ходимлари Вазира Ҳафизова, Жасур Бекназаров ва «Ҳисоб сектори» бўлими илмий ходими Мехрубон Муҳаммедова томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” га бағишлаб “Давлат байроғи – юрт ифтихори” деб номланган тадбир ташкил этилиб, Бухоро шаҳар 33-умумий таълим мактаби 2-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчилар шу санага атаб тайёрлаган маълумотларини, шеър ва мақолларини ажойиб тарзда айтиб беришди. Музей ходимлари ҳаётда давлат рамзларимизнинг ўрни ва улар ҳақидаги маълумотларни, уларда акс эттирилган тасвирларни бирма-бир кўргазмалар билан тушунтириб, қай даражада муҳимлиги айтиб ўтдилар ҳамда ёшликдан ҳар бир фуқаро буни англаб вояга етиши зарурлиги уқтирилдилар ва суҳбат охирида ўқувчилар музей-қўриқхона экспозицияларига таклиф қилинди.

“Государственный флаг - национальная гордость”

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее