Бухоро шаҳридаги 33-мактаб билан ҳамкорликда 14-январь “Ватан ҳимояси муқаддас бурч!”, “Ўзбекистон ўғлонлари”, “Ҳарбийлар ҳаётидан” деб номланган фотокўргазма
14 января 2020 г.
14-январь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси музей экспонатларини ҳисобга олиш бўлими ва “Бухоролик бой савдогар хонадони” уй-музей филиали илмий ходимлари Бухоро шаҳридаги 33-мактаб билан ҳамкорликда 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли тадбир ўтказишди. Тадбирда “Ватан ҳимояси муқаддас бурч!”, “Ўзбекистон ўғлонлари”, “Ҳарбийлар ҳаётидан” деб номланган фотокўргазма намойиш этилди. Байрам тантанасига ҳарбий фахрийлар ва хизматчилар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, педагог-устозлар ва ота-оналар таклиф этилди.