Министерство Культуры Республики Узбекистан
Бухарский Государственный музей-заповедник
+998 65 224-13-49

18 май - Халқаро музейлар куни

14 мая 2016 г.

Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей – қўриқхонасида “18 май- Халқаро музейлар куни” муносабати билан ташкил этилган “Келажак ўтмишдан бошланади” деб номланган адабий-бадиий дастур ҳақида

МАЪЛУМОТ

2016 йил 14 май куни “Арк” вилоят ўлкашунослик музейининг “Маросимхона” ҳовлисида “Келажак ўтмишдан бошланади” деб номланган адабий- бадиий дастур ташкиллаштирилди. Тадбир 18 май-Халқаро музейлар кунига бағишланди. Уни Бухоро давлат музей- қўриқхонаси илмий ходимлари, вилоят “Камолот”ЁИҲ, “Миллий тикланиш” партияси, “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёти маркази ҳамкорликда ташкил этишди. Тадбирни Бухоро вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли фольклор- этнографик жамоаси карнай – сурнай садолари остида бошлаб беришди. Дастлаб музей – қўриқхона директори А.Зикриллаев йиғилганларни байрам билан табриклаб, музей фахрийларига гуллар ва эсталик совғаларини топширди. Байрам дастурхони атрофига бир гуруҳ музей фахрийлари бир пиёла чой устида суҳбат қуришди. “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёти маркази қатнашчилари ўзлари тайёрлаган адабий – бадиий дастур орқали йиғилганлар кўнглини хушлашди. Музей фахрийси Х.Зоирова йиғилганларни Халқаро музейлар куни билан табриклади. Тасвирий санъат мактаби ўқувчилари иштирокида маҳорат дарслари уюштирилди, ўзлари тайёрлаган турли хил ижод намуналарини кўргазмага қўйишди. Байрам томошаларини хорижий сайёҳлар ҳам мириқиб томоша қилишди.Тадбир сўнггида болалар тинчлик элчиси бўлган оқ кабутарларни осмонга учиришди. Ушбу тадбирда 1500 дан ошиқ томошабин иштирок этишди.

Смотреть встроенную онлайн галерею в:
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/item/18-may-xalqaro-muzeylar-kuni-2016#sigProId19afd352e1

Жорий йилнинг 16-майида 18-май Халқаро музейлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 13 та номинация бўйича музейларни, музейлар раҳбарлари ва музейлар ходимиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бошқалар қатори Бухоро давлат – меъморчилик музей – қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2371 сонли қарори асосида “Бетакроримсан, ягонасан, она – Ватаним – Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган “Мустақиллик тарихи” кўргазмаси “Энг яхши Мустақиллик кўргазмаси” деб топилди. Бухоро давлат музей- қўриқхонаси илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Карим Райимович Рустамов эса Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг йил якуни бўйича фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

18 май - Халқаро музейлар куни

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухарский Музей-Заповедник

График работы
  • Часы - с 09.00 до 18.00
  • Сезонно - с 08.00 до 21.00
  • Вторник, среда, воскресенье - с 09.00 до 17.00
  • Выходной день - Без выходных
Мы в социальных сетях

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Используются Cookie

Этот сайт использует файлы-cookies, чтобы облегчить вам пользование нашим веб-сайтом. Продолжая, вы даете согласие на использование файлов cookies.

Согласен Подробнее