Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Заргарлик санъати

2018 й. 16 июль

Бухоро Давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасида XIX-XX аср бошларига оид 1000 дан ортиқ экспонатни ўз ичига олган мухташам тўплам мавжуд. Тўплам негизини манғит сулоласидан Бухоро ҳукмдорлари қолдирган мулк ташкил этади, улар: эркаклар, аёллар, болалар заргарлик тақинчоқлари, олтин ва кумуш тангалар, орденлар, медаллар, муҳрлар, от абзаллари, қурол-яроқ ва идиш товоқлардир.

Бухоро ҳунармандларининг буюмлари Ипак йўлидан ўтувчи кўплаб карвон йўллари орқали шарқ ва ғарб мамлакатларига олиб чиқилган.

Музей экспозициясида Бухоро воҳасида истиқомат қилувчи ўзбек, тожик, туркман, қозоқ, татар, араб ва кавказликларнинг заргарлик буюмлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

“Бухоронинг қадимий заргарлик санъати экспозицияси 2000 йилда Бухоро тасвирий санъати музейи биносида ташкил этилган. Собиқ банкнинг сейф хонасидаги витриналарда Бухоро заргарларининг ажойиб заргарлик буюмлари (эр.ав.1 аср – эр.II-XX асрлари) намойиш этилмоқда. Музей манзили қуйида тўлиқ кўрсатилган.

Музей манзили: Бухоро ш., Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси, 41.

Телефон: 8 (365) 224-58-53; 224-49-48

Музейнинг иш вақти: соат 9:00 дан 16:30 гача очиқ.

Қисқартирилган иш куни: душанба, соат 14:30 гача

Дам олиш куни: Сешанба

Заргарлик санъати

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил