"Назм гулшанининг даҳолари" номли тадбир ўтказишди
2020 й. 11 февраль
11-февраль куни Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Ситораи Мохи-хосса халқ амалий безак санъати музей филиалида музей илмий ходимлари Бухоро туманидаги 51-мактаб ўқувчилари билан буюк аждодларимиз А. Навоий ҳамда З. М. Бобурларнинг таваллуд топган кунлари муносабати билан "Назм гулшанининг даҳолари" номли тадбир ўтказишди.
https://bukharamuseums.uz/uz/tadbirlar/item/nazm-gulshanining-da-olari-nomli-tadbir-tkazishdi#sigProIdb8428a55c9
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар музейга ташриф буюрган меҳмонларга катта қизиқиш уйғотди. Тадбирдан сўнг музей илмий ходимлари томонидан музей бўйлаб қизиқарли экскурсиялар ташкил қилинди.