2025 й. 19 май
Бухоро давлат музей қўриқхонаси “Ф.Хўжаев уй-музейи”да музей ходимлари томонидан
18 май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан “Миллий либосларимиз ва каштачилик намуналари” номли кўргазма ташкиллаштирилди. Кўргазмада ўзбек миллий матоси ҳисобланган атлас ва адрасдан тикилган кийимлар, каштачилик намуналари намойиш этилди. Намойишнинг очилиш маросимида махаллий ташриф буюрган мехмонлар ҳамда 42-умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этди ва миллий либосларимиз ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ҳақидаги билимга эга бўлишди.
