Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Фронт орти қатнашчиси Ғайбуллобобо Саъдуллаев билан учрашув

2016 й. 6 май

2016 йилнинг 6 май куни Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси «Тарих» бўлими ва «Ҳужжатлар фонди ва фонотека сектори» ходимлари томонидан 2016 йил иш режасига мувофиқ 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 6-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиларининг фронт орти қатнашчиси Ғайбуллобобо Саъдуллаев билан учрашуви ташкиллаштирилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, барча жабҳалардаги кенг кўламли ишлар замирида инсон ва унинг манфаатлари, оилаларимиз фаровонлиги, фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай ўсишига эришишдек эзгу мақсадлар мужассам.

Юртимизда яқинлашиб келаётган 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан саноқли бўлган Ватан уруши ҳамда фронт орти қатнашчиларига бўлган эътибор янада кучаймоқда. Ҳар бир инсон уруш йилларида ота-боболаримизнинг қандай қийинчиликлардан ўтганликларидан, хабардор. Уларнинг сабр-бардошларига тан бериб қанча таъзим қилсак ҳам оз, қанчадан қанчалари бизнинг тинчлигимиз, осмонимиз мусаффолиги учун ўз жонларини қурбон қилганлар.

Мамлакатимизда кенг нишонланадиган бу санага бағишлаб Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Айниқса, “Тарих” бўлими ва “Ҳужжатлар фонди ва фонотека сектори” ходимлари Мехрубон Муҳаммедова, Вазира Ҳафизова ва Жасур Бекназаровлар томонидан тадбирлар ва давра суҳбатлари ўтказиляпти. 6-май куни 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 6-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг фронт орти қатнашчиси Ғайбуллобобо Саъдуллав билан учрашуви ташкиллаштирилди.

Учрашув давомида Ғайбуллобобо Саъдуллав уруш йилларида бошидан кечирган қийинчиликлари, уруш даврида оилада ёлғиз фарзанд бўлганлиги сабабли қолдирилгани ва урушдан кейинги ҳаёти, оиласи ҳақида батафсил гапириб берди. Ғайбуллобобо Саъдуллав 1915 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, ёшлигида отаси ва синглисидан бевақт айрилган, онаси билан ёлғиз қолган ва уруш бошланган даврда онасининг боқувчиси йўқлиги сабабли туғилган йили бошқа санада берилган 1915 йилда туғилган бўлса, 1927 йилда туғилган деб ҳужжатлари ўзгартирилган. Уруш даврида кўп қийинчиликларни бошидан кечирган, асакарларга кийим-кечак ва қурол-аслаҳани аравада ташиб, таъминлаб турган. Уруш тугагандан кейин театрда саҳна устаси бўлиб ишлаган, барча безатиш ишларини амалга оширган. Бундан ташқари “Арк” Қалъасида ҳам неча йиллар қўриқчилик ҳам қилган. 27 ёшида уйланган, 8 нафар фарзанднинг отаси.

Фронт орти қатнашчиси Ғайбуллобобо Саъдуллаев билан учрашув

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил