Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Ўзбекистон Республикасининг 1-президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан жойларда уни хотирлаб, турли тадбирлар, учрашувлар, таълим даргоҳларида кўргазмали маърузалар ўтказиш давом этмоқда.

2020 й. 30 январь

Ўзбекистон Республикасининг 1-президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан жойларда уни хотирлаб, турли тадбирлар, учрашувлар, таълим даргоҳларида кўргазмали маърузалар ўтказиш давом этмоқда. Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан 30-январь куни Бухоро шаҳридаги 33-мактабда ўтказилган навбатдаги тадбир “Хотирангиз мангу қалбимизда” деб номланиб, уни музей-қўриқхонанинг
“Тарих” бўлими, “Музей экспонатлари ва коллекцияларини
ҳисобга олиш” бўлими ва “Бухоролик бой савдогар хонадони"
уй-музейи илмий ходимлари ташкил этишди. Тадбирда И.Каримовнинг мустақилликнинг илк йиллариданоқ барча соҳаларни ислоҳ қилишга, ривожлантиришга катта эътибор қаратгани, ёш авлоднинг янгича фикрлайдиган, ўткир зеҳнли, жаҳон миқёсида ўтказиладиган фестиваль ва мусобақаларда нуфузли ўринларни эгаллашлари учун барча шарт-шароитларни яратишга, уларнинг баркамол ва шижоатли бўлиб вояга етишлари, тинч ва мусаффо осмон остида яшашлари учун ўз ҳаётини бағишлагани қайта-қайта такрорланди. Музей илмий ходимлари синфларга ҳам кириб, давлат арбобининг таржимаи ҳоли, мамлакатимизда амалга оширган буюк хизматлари ва улкан ишлари, унинг ташаббускорлиги ва раҳнамолигида амалга оширилган тарихий ўзгаришлар, олиб борган иқтисодий-ижтимоий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, барқарорликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ўртасида тотувлик, турли миллатлар ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтириш, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини кўз қорачиғидай асрашда олиб борган фидокорона хизматлари тўғрисида маърузалар қилишди.

                             

                         

                                 

Ўзбекистон Республикасининг 1-президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил