Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Ўзбекистон бағри кенг диёр” деб номланган фотокўргазма

2016 й. 4 апрельдан - 2016 й. 8 апрельгача

2016 йил 4 апрель соат 10:00 да  Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музей – қўриқхонаси Тасвирий санъат музейининг кўргазмалар залида “Ўзбекистон  бағри кенг диёр”деб номланган фотокўргазма очилди. Кўргазма  Ўзбекистон  Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бухоро вилоят ва шаҳар ҳокимлиги,  вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси томонидан ташкил этилди. Кўргазмани Бухоро давлат музей-қўриқхонаси директори А.Зикриллаев кириш сўзи билан очди.

Кейинги сўз  маънавий  ва маърифий ишлар бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Зариф Комиловга берилди. Сўзга чиққан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги  вакили Гулноза Аҳмадалиева кўргазманинг  ва маънавий ва маърифий жиҳатдан аҳамиятини уқтириб ўтди.  Фотокўргазмадан 120 та фотосуратлар ўрин олган бўлиб, унда мустақилликнинг йигирма беш йили мобайнида юртимизда бунёдкорлик, санъат, спорт соҳасида эришилган  ютуқлар, виждон эркинлиги, миллий маданий марказлар фаолияти, “Наврўз” ва “Мустақиллик”байрамларидан лавҳалар берилган.

Кўргазманинг очилиш маросимига  Бухоро санъат коллежи, маданият коллежи, юридик коллежи,  шаҳар халқ таълимига тегишли  5,9, 6, 22,2 умумтаълим мактабларининг талаба ва ўқувчилари , маҳаллий рассом ва ҳунармандлар, маҳалла йиғинлари фуқаролари, хорижий ва маҳаллий  сайёҳлар, музей ходимларидан иборат жами 4500 киши иштирок этди. Бухоро шаҳридаги 5-умумтаълим мактабининг ўқувчилари ҳамда маданият ва спорт ишлари бошқармаси  ўзлари тайёрлаган бадиий дастур билан иштирок этишди.

Кўргазма 8 апрелгача давом этади.

“Ўзбекистон бағри кенг диёр” деб номланган фотокўргазма

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил