Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Соҳибқирон Амир Темур

2016 й. 9 апрель

Кимки ўзбек номини, ўзбек миллатини кучқудратини, адолат- парварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиёсатини эслаши керак.

И.А.Каримов

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан 2016 йилнинг 9 апрелида Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасининг “Тарих” ва “Тангашунослик ва эпиграфика” бўлимлари ходимлари Бухоро туманидаги 38-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари билан ҳамкорликда “Амир Темур — буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни музей-қўриқхона директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари К.Рустамов очиб берди ва Амир Темур замонида маданият, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа, шерият беқиёс ривож топгани, Амир Темур машҳур давлат арбоби моҳир саркарда сифатида Марказий Осиёда ҳамда Маворауннаҳрда давлатчиликнинг юксалишида муҳим ўрин тутгани, тарихий манбаларда Амир Темур Соҳибқирон номи билан бир қаторда “Соҳиби жаҳон” ҳамда “соҳиби адл” — “Адолат соҳиби” номлари билан улуғланиши ҳақида сўзлади.

“Тангашунослик ва эпиграфика” бўлими бошлиғи Ғ.Қурбонов мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Амир Темур шахси яна Ватан ва миллат тимсолига айлангани, экспозицияда намойиш этилган Амир Темур ва Тумурийлар даврларида зарб этилган тангалар, ягона пул сиёсатини ўтказишда Амир Темур амал қилган муҳим тамойиллар, давлат бюджети Амир Темур давлатида XIV-асрдаёқ пайдо бўлганлигини айтиб ўтилди.

«Тангашунослик ва эпиграфика» бўлимининг илмий ходими Х.Давлатов Академик Иброҳим Мўминовнинг Амир Темурнинг ҳаётини чуқур илмий ўрганиб, унинг илму-фанга, қурилиш, олиму-фузалоларга эътибори, Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ҳақида ёзган асарлари тўғрисида қисқача маълумот берди.

Ўқувчилар томонидан ғурур ва фахр ҳисси билан адолат соҳиби Амир Темур Испания элчиси Рюи Гансалес де Клавихони қабул қилиши ҳолати саҳна кўриниши сифатида намойиш этилди.

Тадбир охирида ўқувчиларга Бухородаги энг қадимий тарихий ёдгорлик ҳисобланган Арк қалъаси бўйлаб экскурсия уюштирилди.

Соҳибқирон Амир Темур

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил