Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

ХХРнинг Сиань музейи билан ҳамкорликда ўтказилган илмий-амалий анжуман

2016 й. 18 июль

Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасида ХХРнинг Сиань музейи билан ҳамкорликда ўтказилган илмий-амалий анжуман

БАЁНИ

2016 йил 18 июль куни Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музей – қўриқхонаси “Арк” вилоят ўлкашунослик музейида ХХРнинг Шаньси провинциясидаги “Тан сулоласининг қадимий Ғарбий бозори Сиан музейи” билан ҳамкорликда илмий – амалий анжуман ташкил этилди. Дастлаб, нуфузли меҳмонлар “Арк” қўрғони бўйлаб экскурсия қилинди. Анжуманга Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий жамоаси ҳамда Шаньси провинциясидан 18 нафар олимлар, археологлар, давлат вакиллари иштирок этишди. Дастлабки сўз музей- қўриқхона илмий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Р.Рустамовга берилди, у музей – қўриқхона, унинг фаолияти ҳақида маълумот берди.

Анжуман мобайнида Шаньси провинцияси маданий ёдгорликларни сақлаш бошқармаси бошлиғи Чжао Жун, Шаньси Юань Чжи компанияси бош директори Ден Хун, Да Танси шаҳридаги Тан сулоласи қадимги Ғарбий бозори Сиан музейи директори Вань Бин, музей – қўриқхона “Тангашунослик” бўлими мудири Ғ.Қурбонов, ХХР Ғарбий- шимолий университети профессори Ван Цзянь ва бошқалар музейлар фаолияти, Буюк Ипак йўли, Сиань провинциясидаги музейлар, турли йўналишдаги халқаро ҳамкорлик масалалари, археологик қазишмалар, истиқболли режалар ҳақида ўзаро фикр алмашишди.

Конференция давомида ҳар иккала музей ходимлари ўзлари тайёрлаган музейлар слайдларини намойиш этишди. Шунингдек, Бухоро давлат музей- қўриқхонаси илмий жамоаси музей фондларига мавжуд бўлган Хитой маданиятига тегишли турли экспонатлардан кўргазма ҳам ташкил этишди. Кўргазмага қўйилган баъзи ашёлар ҳақида хитойлик ҳамкасблар билан фикр алмашишди. Ҳар иккала музейлар ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Хитойлик мутахассислар ўзаро ҳамкорликда Бухоро воҳасидаги ўрганилмаган археологик ёдгорликларда қазишма ишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Музей – қўриқхона томонидан тайёрланган қимматбаҳо эсталик совғалари меҳмонларга тарқатилди.

Бухоро давлат музей- қўриқхонаси
бош директори — А.Зикриллаев

ХХРнинг Сиань музейи билан ҳамкорликда ўтказилган илмий-амалий анжуман

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил