Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Мозий ва бугун

2019 й. 13 март

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4038-сонли қарори ижросини таъминлаш  мақсадида 2019 йил 13-март куни Бухоро давлат музей -қўриқхонаси Тасвирий санъат музейининг Бухоро шаҳридаги "Ёшлар марказида" "Мозий ва бугун" деб номланган кўчма кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Бухоро давлат музей-қўриқхонаси захираларидаги Ўзбек тасвирий санъат мактаби, Бухоро замонавий ижодкор рассомларининг рангтасвир, графика, хайкалтарошлик ва халк амалий санъат усталарининг асарлари кенг миқёсда томошабинларга хавола этилмоқда.

Ушбу кўчма кўргазмада замонавий Бухоролик маҳаллий рассомлар Б.Саломов, З.Саиджанов, М.Абдуллаев, Э.Жураев, А.Авезова, Б.Гулов, Б.Каримов, Ф.Раззоқов, Ҳ.Зоиров, Қ.Норхўрозов, Р.Авезов каби рассомларининг асарларида ўлка табиат манзаралари, миллий урф-одатлар бетакрорлиги, ҳар бир ижодкорнинг оламга, гўзалликка, ҳаётга бўлган муносабати ўзига ҳос турли жанр ва йўналишларда ифода этилган.

Кўргазма доирасида ўлкамиз ўтмишидаги тарихий лавҳаларини ёритувчи хужжатли фильм намойиш этилди. Шу билан бир қаторда Бухоро тасвирий санъат музейининг экспозицияларидаги ўзбек тасвирий санъат дарғалари; П.П.Беньков, М.Курзин, С.Поччаев, Ў.Тансиқбоев, Ч.Ахмаров, Р.Ахмедов, А.Мирзаев, М.Содиқов каби рассомлар асарлари намойиши, ўтказилган халқаро Республика ва вилоят миқёсидаги тарихий кўргазмалари слайд шоу кўринишида экранда талқин этилди.

Музей ходимлари томонидан ташкил этилган бу ноанъанавий кўргазма нафақат санъат сферасидаги ихлосмандлар учун, балки талабалар, ўқувчилар ва турли касбдаги томошабинлар диққат этиборига хавола этилди. 

Мозий ва бугун

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил