Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Маданий мерос ёдгорликлари” номли кўчма кўргазма

2020 й. 7 февраль

7-февраль куни Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг "Тарих", "Табиат", "Санъат ва этнография", "Кўчма кўргазмалар" бўлимлари, "Бухорода сув таъминоти тарихи", "Имом ал-Бухорий" музей филиаллари илмий ходимлари ҳамкорликда буюк аллома Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан Жондор туманидаги 2-мактабда “Маданий мерос ёдгорликлари” номли кўчма кўргазма ўтказишди.

Кўргазмада мактаб ўқувчиларига Алишер Навоий асарларининг турли даврларда турли хаттотлар томонидан кўчирилган нусхалари, Бухоро маданий мерос объектларига киритилган обидалар расмлари, макетлари, Бухоронинг 19 аср ҳунармандчилик намуналаридан этнографик буюмлар, мисгарлик, каштачилик, темирчилик буюмлари намойиш қилинди, улар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.

“Маданий мерос ёдгорликлари”  номли кўчма кўргазма

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил