Россия илмий жамиятларининг Бухоро амирлигидаги фаолиятига доир ёзишмалар
2016 й. 28 июнь
2016 йил 28 июнь куни Бухоро тасвирий санъат музейида “Россия илмий жамиятларининг Бухоро амирлигидаги фаолиятига доир ёзишмалар” мавзусида тадбир ташкил этилди. Уни БДУ Тарих кафедраси Бухоро давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда ташкиллаштиришди.
https://bukharamuseums.uz/uz/katalog/item/issledovanie-territorii-bukharskogo-emirata-rossijskimi-nauchnymi-obshchestvami#sigProIde56cfb92ff
Тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм БДУ тадқиқотчи-изланувчиси О.А.Қличевнинг “Россия илмий жамиятларининг Бухоро амирлигидаги фаолиятига доир ёзишмалар” монографияси тақдимотига бағишланди. Тадбирда музей-қўриқхона илмий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Р.Рустамов, БДУ “Тарих” кафедраси катта ўқитувчиси, т.ф.д., проф. Ҳ.Ҳ.Тўраев, тақризчи, БДУ катта ўқитувчиси, т.ф.к, доцент М.Б.Қурбоновалар сўзга чиқиб, ушбу монографиянинг яратилиши тарихий ҳақиқатни юзага чиқариб, ўқувчиларга катта қизиқиш уйғотиши ҳамда ўқув юртлари ва музейларда қўлланма бўлиб хизмат қилиши ҳақида фикрлар билдирилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида изланувчи томонидан тўпланган ҳужжатлар ва музей қўриқхона фондида мавжуд Рус сиёсий агентлиги ҳамда Қушбеги архиви материалларидан иборат кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага 50га яқин ҳужжатли ва фотоли экспонатлар қўйилди. Кўргазмага ташриф буюрган томошабинларга Бухоро амири Қушбеги бошқармаси ва Рус сиёсий агентлиги ўртасидаги ёзма алоқалар, уларнинг аҳамияти ҳақида тушунча берилди.
Тадбирга БДУ ўқитувчи ва талабалари, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий жамоаси, зиёли олимлар иштирок этишди.
Кўргазмага 127 киши иштирок этишди.