Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт

2017 й. 29 январь

Дўстим, ҳақ деганни қўллагин фақат,

Парвоз қилар бўлса – осмони бўлгил.

Ёвузликка қарши қудратинг кўрсат,

Мудом эзгуликнинг посбони бўлгил!

Абдулла Орипов

Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси томонидан “Бухоро тасвирий санъат” музейида Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 6-, 9-умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда 2017 йил 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудига бағишлаб “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ҳар тонг Ватанимизнинг мусаффо осмонида қуёшнинг чарақлашини, тинч ва тотув ҳаётимиз, элимизнинг фаровонлиги таъминлаган, мамлакат равнақи ва ривожи учун ўз ҳаётини бағишлаган, улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси Республикамизнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этишда, халқпарвар ва демократик давлат яратишда олиб борган ислоҳотлари, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, бешта тамойилга асосланиб дунёда “Ўзбек модели” номи билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганлиги, истиқлол даврида барпо этилган барча шарт-шароитлар, маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши, республикамиздаги барча соҳаларда эришилган ютуқлар, таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ишлар, маънавий юксалиш йулида мустаҳкам замин яратаётган ёшларимизнинг эришаётган ютуқлари яққол мисолларда очиб берилди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганидек:- “Инсон дунёга яхши иш қилиш, яхши из қолдириш учун келади”. Тадбир давомида у кишининг ҳаёт йўли, фаолияти, мамлакатимизда амалга оширган буюк хизматлари ва улкан ишлари ҳақида тайёрлаган видеоролик намойиш этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади халқимиз, Республикамизнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимизда амалга оширган буюк хизматлари ва улкан ишлари, унинг ташаббускорлиги ва раҳнамолигида амалга оширилган тарихий ўзгаришлар, олиб борган иқтисодий-ижтимоий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, барқарорликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ўртасида тотувлик, турли миллатлар ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтириш, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини кўз қорачиғидай асрашда олиб борган фидокорона хизматларини мисолларда кенг ёритиб, ўсиб келаётган келажак авлод онгида сингдиришдан иборат.

Тадбир сўнгида музей-қўриқхона илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж.Халилов томонидан Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 6 ҳамда 9-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига тадбирда фаол иштирок этганлари учун миннатдорчилик билдириб, уларга эсталик совға сифатида китоблар топширди.

Ватанга муҳаббат туйғусини ҳамда ватанпарварлик ҳиссини фарзандларимиз қалбида гўдаклигиданоқ шакллантириш, чорак аср мобайнида мамлакатимизда эришилган ютуқлар билан фахрланишимиз мумкинлиги кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Мустақиллик кўргазмаси” бўйлаб ўқувчиларга экскурсия ташкил этилди.

Худди шундай тадбир Ромитан туман ўлкашунослик музейи томонидан ҳам ташкил этилди. Тадбир “Камолот”ЁИҲ Ромитан туман Кенгаши билан ҳамкорликда уюштирилди ва “Мустақиллигимиз меъмори” деб номланди. Унда туман халқ таълими бўлимига қарашли 41-умумтаълим мактаби ўқувчиларииштирок этишди. Тадбирда биринчи президентимиз И.А.Каримов ҳаёт йўли, мустақиллик йилларида амалга оширган ишлари, таълим- тарбия ҳамда спорт соҳасида эришилган ютуқлар, глобал муаммолар авж олган даврда мустаҳкам давлатчилик сиёсати каби ўнлаб мавзуларга маърузалар қилинди.

Миллионлар қалбин забт этган инсон, боболар ўгитин ёд этган инсон, аждодлар руҳини шод этган инсонлар ўлмас ҳеч қачон. Шундай экан Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёт йўлидан ўрнак оламиз ва ҳар бир ўгитин қалбга соламиз.

Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил