Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси

2017 й. 17 апрель

17-апрел 2017 йил Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар залида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган, “Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси очилди.

Қатнашчилар:

Ўзбекистон бадиий академияси аъзолари Э. Жўраев, Р. Ҳакимов, Бухоро давлат музей қўриқхонаси директор ўринбосари Ж. Халилов, тарих бўлими мудири Ш. Жўраев, Ёғоч ўймакорлиги булим мудири Л.Фатуллаева, тасвирий санъат музейи ходимлари, Бухоролик рассомлар, Бухоро вилоят телевидинияси ходимлари, Бухоро шаҳар санъат мактаб интернати ўқитувчилари ва ўқувчилари ва кенг жамоа.

Тасвирий саъат музейи мудири О.Мавлонов, Бухоро давлат музей қўриқхонаси директор ўринбосари в.в.б Ж. Халилов, Ўзбекистон бадиий академияси аъзолари Э. Жўраев, сўзга чиқиб йиғилганларни анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали билан табриклади. Бухоро рассомлари ва ҳунармандлари асарларининг ҳар-бири ўзига хослиги услубларининг хилма-хиллигини айтиб, ўсиб келаётган ёш авлодни санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш томошабинларни гўзаллик, санъат оламига чорлаш, бадиий эстетик дунёқарашини бойитиш, ёш авлодни маданий ва маънавий билимларини оширишда муҳим аҳамятга эга эканликларини айтиб ўтдилар ва “Бухорода баҳор” кўргазмасини очиб бердилар.

Кўргазмада бухоролик таниқли рассомлар: З. Саиджоновнинг, графика асарлари, қуш ва ҳайвонлар туркуми , А. Барноевнинг “Менинг Бухором”, “Оқшом куйи”, “Фаришта рақси”, М.Абдуллаевнинг “Созанда”, “Тарози ”, Р. Ҳакимовнинг “Абри баҳор”, Р. Авезовнинг Бухоро манзаралари, Э.Жўраевнинг “Шарк хофизи”, “Хаёт”, “Интизорлик”, О.Мавлоновларнинг “Композиция” ва Бухоро туркуми асарлари, ”, Ф.Раззаковнинг “Лайлакларни эслаб”, Б.Каримовнинг “Баҳорой”, Ф. Атоевнинг “Чакалок”, М.Хафизованинг “Чашмаи Аюб”, “Нодир девонбеги”, А.Авезованинг “Сукунат”, “Анор”, ва бошқа асарларида анъанавий реолизм, импресионизм, модернизм ва абстрокционизм услубларида шаркнинг сирли олами фалсафий талкин этилган. Куёшли ўлкамиз табиат манзаралари, тарихий меъморий обидаларининг гўзаллиги рассомлар ижодига доимий илхом бағишлаб, уларни ижодга кайта – қайта мурожаат этишга чорлайди. Тасвирий санъат

билан бир каторда кўргазмада амалий санъат уста-ҳунармандларининг асарлари ўрин олган. Замонавий кулол усталар Б.Гулов ва А.Каримов асарлари бетакрор кулолчилик буюмларида нафис накшлар билан безалган. Санъатшунос ва қўғирчоқсоз уста-ҳунарманд Р. Эшанкулованинг миллий қўғирчоклар композициясида Бухоро этнографик удумлари, миллий кийимлари ва узбек эртак персонажлари мохирона яратилган. Миллий Бухоро каштачилик санъати усталари А.Арабов, М.Магдиева, Н.Рафиеваларнинг сузаналарида, “ҳушнаво” “Севишганлар” асарларида миллий ислимий, ҳандасавий накшлар мотивлари оркали боғлар, гуллар рамзлари тасвирланган.

Кўргазмада намойиш этилган ҳар бир асарга назар соладиган бўлсак, ҳар бири ўзига хос бир олам бўлибгина қолмай, ҳар бир асарда рассомнинг она юрти ва ўзини қуршаб турган бетакрор табиатига бўлган меҳр ва муҳаббат тўлақонли тасвирланган.

“Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил