Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Тасвирий санъат музей филиали илмий ходимлари томонидан Бухоро давлат университетида "Мозий ва бугун" деб номланган кўчма кўргазма ўтказилди

2019 й. 15 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида  миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги"  қарорига кўра 2019-2020 йилларда Бухоро вилоятида ушбу концепция ижросини амалга ошириш  чора-тадбирлари режаси асосида Бухоро давлат музей-қўриқхонаси "Кўчма кўргазмалар" бўлими ва Тасвирий санъат музей филиали илмий ходимлари томонидан Бухоро давлат университетида "Мозий ва бугун" деб номланган кўчма кўргазма ўтказилди. Кўргазмада Бухоро давлат музей-қўриқхонаси захираларидаги ўзбек тасвирий санъат мактаби, Бухоро замонавий ижодкорлар рассомларининг рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик санъати усталарининг асарлари кенг миқёсда томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.  Кўргазма доирасида ўлкамиз ўтмишидаги тарихий лавҳаларни ёритувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди. XX асрнинг 2-ярмида олинган бу фильмда намойиш этилган  қадимий Бухоро халқининг оддий ҳаёти,  ўтган кунларнинг қувонч ва ташвишлари ва халқ усталари томонидан яратилган тарихий меъморчилик дурдоналарининг турли йилларда олинган фотосуратларидан намуналар ташриф буюрувчиларга катта қизиқиш уйғотди. Ушбу кўргазма намойиши орқали музей ходимлари  халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг эстетик бадиий дунёқарашини, улкан тарихимиз ва маданиятимиз меросига меҳр-муҳаббатини янада ошириш, шунингдек,  бой миллий тарихимизни ўрганишда, маданий меросимизни, бетакрор осору-атиқаларимизни келгуси авлодларга асраб-авайлаб етказишга музейларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни нечоғлик аҳамиятли эканлигини кўрсатишди.

        

                       

                                          

Бухоро Давлат Университетида "Мозий ва бугун"  кўчма кўргазмаси

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил